Энди Ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”.

Фото:ok.ru

Қуйи палатанинг ялпи мажлисида ушбу масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилган.

Қонун лойиҳасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, ёхуд вояга етмаганларнинг ҳузурида содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш (энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солиш);

худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд вояга етмаган шахсни ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишда иштирок этишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни киритиш (энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш) таклиф этилмоқда.

Суд статистикасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун ҳуқуқбузарлик содир этилиши ҳолати ошиб бориши кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судидан олинган ахборотга кўра, 2014-2017 йилларда ва 2018 йилнинг 9 ойи давоми маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси бўйича 399 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги 277та иш кўриб чиқилган. Улардан фақат 199та иш бўйича 281 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

Масалан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида болалар томонидан бўғоз итга сим тиқилиб, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборилган. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 18 ёшли қизлар томонидан мушук чўктириб, ўлдирилган. Юнусобод туманида эркак киши 6 нафар вояга етмаган болалар кўз ўнгида кучук боласини чавоқлаган.

«Афсуски, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бригадаси вакиллари томонидан ҳайвонларга нисбатан бениҳоя шафқатсизлик (соп, таёқлар, арматура билан уриш) кўпинча болалар ва кекса фуқароларнинг кўз ўнгида содир этилган. Масалан, Навоий шаҳрида ҳайвонларни отиш аҳоли кўз ўнгида содир бўлган, Жиззах вилоятининг Пахтакор шаҳрида эса ҳайвонларни отиш сутканинг кундузги вақтида вояга етмаган шахслар кўз ўнгида амалга оширилган», — дея қайд этган депутат.

2018 йил давомида Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат ветеринария қўмитаси, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўйича 5118та рейд ўтказилиб, 15680 бош қаровсиз ит йўқ қилингани айтилганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаевнинг таъкидлашича, ҳайвонларни тутишда азоб берувчи, шафқатсиз ва садистларча усуллардан, шу жумладан қўл-оёқларни узиб олиш, турли қаттиқ предметлар билан калтаклаш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тошкентда нон ва сомса сотиб олишга чўчиб қолдим”

- Кечаги "Ахборот"ни кўрдингизми? Бугун аксар ўзбекистонликларнинг қариндоши, таниш-билиши суҳбатлари ана шу саволдан бошланди. (more…)

Танқид  устуворми, ё таҳлил?

        Кейинги пайтларда интернет тармоқларидаги узатилаётган ахборот кўламини кузатиб ҳайратим ортади. Пролетариатнинг “доҳий”си Владимр Ильич таъбири билан айтилган ...

Петербургдаги жанжалда уч ўзбек яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400