Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасининг хабарига асосланиб ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Тергов қўмитаси хабарига кўра, Пензага ишлашга келган ўзбекистонлик икки қурувчи 2018 йил 2 сентябрида ишдан кейин кафеда зиёфат уюштирган, уйга қайтгач, улар ўртасида можаро юзага келган. Жабрдийда ўз иши ва иш ҳақидан қаттиқ норози бўлганлиги айтилмоқда.

Терговчиларнинг аниқлашича, жанжал вақтида айбланувчи ўз биродарини калтаклаган ва қўллари билан бўйнидан қаттиқ сиқиб, бўғиб қўйган. Сўнгра, ўзига келар, деган умидда ташқарига олиб чиққан.

“Суд ҳукми билан эркакка етти йиллик қамоқ жазоси белгиланди. У жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайди. Суд ҳукми қонуний кучга киргани йўқ”, – дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...