Аҳвол криминал бўлиб ётибди, давлат бюджетидан ажратилган пуллар талан-тарож қилинмоқда

Сарвар Отамуродовнинг айтишича, Халқ таълим вазирлиги фаолиятида бир қатор камчиликлар бор. “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятларидаги тарбияси оғир болалар учун мўлжалланган 4 та махсус мактабга бориб вазиятни ўрганган, деб ёзади “Халқ сўзи” газетаси. 

“Аҳвол криминал бўлиб ётибди, давлат бюджетидан ажратилган пуллар талан-тарож. Ўзи шундоқ ҳам хулқи ёмон болалар орасида муҳит жуда ачинарли, ҳомиладор ёш қизлар бор, у шароитларда одам яшай олмайди. Мактабни битираман, деб турган ёшлар ҳарф танимайди, ўз исмини ҳам ёза олмайди. Бу жуда ачинарли, вазиятни ўрганиб бошимиз қотиб қолди. Қани бу ерда Халқ таълим вазирлигининг масъулияти, нега бу муаммоларга етиб боришмаяпти? Бу саволларга жавоб сўрайдиган вақт ҳам келди. Биз бу махсус мактаблардаги муаммоларни ҳукумат, Бош вазир даражасигача олиб чиқдик, прокуратура органлари ҳам шуғулланди. Ҳозир бироз бўлса-да вазият яхшиланмоқда”, деди С. Отамуродов.

 

Партия марказий кенгаши раисининг айтишича, Ёшлар иттифоқининг ҳам тақдим этаётган айрим статистикалари реал ҳаётга мос келмайди, амалда бу кўрсаткичлар умуман бошқача.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар техник тафтишдан ўтказилади

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул ...

Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда. ...

Хабарларнинг ҳиссиз талқини (iii)

(Давоми) Шунинг учун ҳам қорни тўқ кимса телевезорга чиқиб кариллаб гапирмаслиги керак! Қайта айтаман: ишсизлик, йўқлик туфайли аёллар иш ахтариб хорижга кетаяптилар. Эл-юрт ...