​​”Отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми?

Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб кўрганман. Фильмда 19-асрда руслар босқинидан бошлаб то “Пахта иши”гача содир бўлган фожиалар, ҳамюртларимиз бошига солинган мислсиз зулмлар жуда маҳорат билан тасвирланган. Фильм тарихий ҳақиқатларга таяниб, маҳорат билан ишланган. Фильмни ҳар қандай ватанини севувчи инсон шунчаки томоша қила олмайди. Йиғлаб томоша қилади.

Хўш, нега шу фильм анчадан бери кўрсатилмайди?

 

Яна бир савол: Чингизхон босқини ҳақида, унинг юртимизга, одамларимиз бошига солган фалокатлари ҳақида фильм ишлашга топилган маблағ, нега рус босқини ва унинг бизга етказган фалокатлари ҳақида, Дукчи Эшон қўзғолони ҳақида ёки 1916 йилдаги Жиззах қўзғалони ҳақида фильм олишга топилмайди?

Қолаверса, СССР даврида  бошимизга ёғилган жабр-зулмлар, мислсиз фалокатлар ҳам бор, улар ҳақида тарихни рўй-рост кўрсатадиган фильмлар қачон олинади?

Агар шу ҳақда кинога алоқадор қайсидир мутасаддига савол берсангиз катта эҳтимол билан у бу учун маблағ йўқлигини, режиссёрлар хусусий сектор маблағларини жалб қилиб бемалол шу мавзуларда фильм олаверишлари мумкинлигини айтади. Лекин, мана “Элпарвар”га, “Берлин-Оққўрғон”га пул топилаяптику!

 

Мустақилликдан кейин ўтган 27 йиллик кино тарихимизга қарасангиз давлат маблағ ажратган фильмларда ўша зулмлар, фожиалар ҳақида биронта фильм олинмаган. СССР даврини эслаб олинган фильмларда ҳам улар тўла-тўкис очиб берилмаган. Қисман кўрсатилган. Бирида фильм қаҳрамони ҳаммадан ўзини олиб қочиб, тоғлар орасида ўғли билан якка яшайдиган қилиб тасвирланган бўлса, яна бири урушда асир тушган ҳолида Туркистон легионига қўшилган ҳолда тасвирланган. Ундайлар умуман бўлмаган демайман. Бўлган, аммо жуда оз бўлган. Урушда асир тушганларни ҳаммаси ҳам Туркистон легионига бориб қўшилмаган. Нечтаси фашистлар қийноғида ўлган. Нечтаси улар қўлидан қочиб партизанларга қўшилиб жанг қилиб, ғалабадан сўнг юртга қайтиб келган ва Сталин қатағонига учраган. Ёки коммунистлардан жабр кўрганларни ҳаммаси ҳам одамлардан тоғлар орасига чиқиб кетмаган. Айнан ўша фильмларда мени назаримда коммунистларнинг зулмини фильм қаҳрамони тақдири орқасига бекитиш учрайди. Коммунистлар қийноғида қийналган, ўлиб кетган қанчалаб инсонлар бор, ҳар бирининг тақдири фильм ёки сериал бўлишга арзигулик. Аммо, шу кетишимиз бўлса, катта эҳтимол билан улар ҳақида ҳеч қачон фильм ҳам, сериал ҳам олинмайди. Тағин билмадим.

 

Шу ўринда ўйлайман, кимлардир ҳатто русларга қарши бўлган қандайдир қўзғолонлар ҳақида ёки қатағон қилинган инсонларнинг аксарияти коммунистларнинг ҳаддан ошган зулмига қарши бўлишган, булар ҳақида фильм олишдан, қолаверса халқнинг ўша фильмларни кўриб онги ошишидан қўрқадими? Ҳа десам исботим йўқ. Йўқ десам нега унда асосан руслар ва коммунистлар зулми тўлақонли кўрсатилган фильмлар олинмаган? “Отамдан қолган далалар” фильмига ўхшаган, охирги 130 йилда мустамлакачилар бошимизга солган жабр-зулмлар тўлақонли ва ҳаққоний тасвирланган фильм анчадан бери кўрсатилмайди ёки халқимиз бошига фалокатли кунлар бўлиб тарихга муҳрланган воқеалар ҳақида қарийб 30 йилда битта ҳам фильм ишланмайди?

Балки, бир пайтлар “Улуғ оға” бўлган руслар ёки Россия томони хафа бўлмасин дейишар. Ундай дейдиган бўлсак, Россия томони, фильмларда, телекўрсатувларда ўзбекистонликларни ёмонлаб кўрсатгани етмагандай, ҳатто катта-катта сиёсатчилари ҳам “СССРни бекор тарқаб кетгани, буни оқибатида Россия ўзининг анчагина ҳудудини, аҳолисини, иқтисодини йўқотганини, имкони бўлгандан уни яна қайта тиклаш лозимлиги ҳақида бот-бот гапиришади. Улар андиша қилмаган жойда, нега биз андиша қилишимиз лозимлигини тушунмайман.

Энг ёмони, мана шунақа қўштирноқ ичидаги “андиша”лар туфайли ёш авлод СССР давридаги халқимиз бошига тушган фожиаларни тўла-тўкис англаб етгани йўқ.

Тарихимиз ҳақида тўғри хулоса чиқаришлари учун уларга тарихни турли воситалар, фильмлар, сериаллар ёрдамида борича кўрсатишимиз керак деб ўйлайман. Саломат бўлинглар!


Муаллиф: Ғайрат Йўлдош

Манба телеграмдаги Bugunning gapi канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Курсдоши билан жанжал уюштирган 17 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ тенгдошига оёқ ва қўли билан зарба йўллаган қизнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда "UzNews.uz" сайти ёзмоқда. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ...

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...

Рухсат берилмаган клипни чиқарганлар учун жазо борми ёки кимларнингдир «шохи» борми?

ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400