2019 йил январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) тенг бўлди.

Экспорт таркибида товарлар 86,6% улушга эга бўлиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,0%), тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари (7,5%), озиқ-овқат маҳсулотлари (4,2%), шунингдек, қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (1,4%), рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (4,6%) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб “UZ24” ёзмоқда.
Олтин ҳажмини ҳисобга олмаганда, экспорт ҳажми 45,3 фоизга ошиб, 1,8 млрд долларни ташкил этди.
Агар 2018 йил билан солиштириладиган бўлса, экспорт тузилмасида сезиларли ўзгаришлар юз бермаган, аммо 2019 йил январь-февраль ойларида олтиндан ташқари барча товар ва хизматларнинг экспорт улуши ошган.