Президент Нурсултон Назарбоев фармони билан Дархан Амангелдиевич Сатибалди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Казинформ»га таяниб «Газета.uz» сайти ёзмоқда.
Дархан Сатибалди (1974 йилда туғилган) Қозоғистон парламенти Сенати депутати, Ижтимоий-маданий ривожланиш ва илм-фан қўмитаси аъзоси бўлган.
2016 йил баҳорида мазкур лавозимга тайинланган собиқ элчи Ерик Утембаев вазифасидан озод қилинди. 2018 йил октябрида Қозоғистон оммавий ахборот воситалари у ўта йирик миқдордаги бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берди.