Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Epsilon Development Company томонидан айтилишича, 17 март санасида Қўлтиқ-Қамаши инвестиция блогига қарашли Толимаржон газ конининг №2 бурғулаш ўрнидан газ оқими топилган. Янги газ конидан суткасига 200 минг кубометр газ чиқмоқда. Компания мутахассисларининг баҳолашича, олиб бориладиган қўшимча ишлардан сўнг газ оқими суткасига 350 минг кубометргача етиши мумкин.

Бироз вақт муқаддам, март ойининг бошларида америкаликлар худди шу жойда, №1 бурғулаш ўрнидан газ топишган эди. Бу жойдан суткасига 250 минг кубометр газ олинмоқда. Толимаржон конидан топилган табиий газ биринчи навбатда ички бозорга йўналтирилади. Янги газ конлари аҳоли ва ташкилотлар эҳтиёжи учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Epsilon Development Company яна шунингдек Муборак, Сурхон, Ашибулоқ, Қўшқудуқ ва Ғарбий Фарғона инвестиция блокларида иш олиб бормоқда. Компания томонидан киритилган инвестиция 5,2 миллиард доллардан иборат.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар энди 2 млн сўм жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...

Жириновский: собиқ иттифоқ республикалари россияга кўнгилли қўшилиши тарафдориман

1 ноябрда Россия Либерал демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Тожикистонга сафари чоғида собиқ Иттифоқ республикалари Россияга ихтиёрий қўшилиши тарафдори ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400