Қумқўрғон тумани ”Жозиба” маҳалласида яшовчи 119 ёшли Ихвол Гапаровага янги биометрик паспорт берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри ёзмоқда.
1900 йилда Бойсун туманида туғилган момо ҳамон тетик, дилкаш суҳбатдош. Ҳаётнинг пасту баланд, яхши-ёмон кунларини бошдан кечирган Ихвол мома таъбир жоиз бўлса, “тирик тарих”. Эри Бадалов Ғаффор билан 4 ўғил, 3 қизни тарбиялаб, эл хизматига қўшишди.
Ҳозирда 59 набира, 163 чевара, 27 эвара қуршовида пиру бадавлат Ихвол момо умрига яна бир ёш қўшилиб, кўклам, Наврўзга етишгани учун шукрона айтади.