Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатини топширганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни республика телеканаллари жонли эфирида халққа мурожаат қилиб, президентлик ваколатини топширганини эълон қилди. Бу ҳақда  Казинформ агентлигига асосланиб «Газета.uz» ёзмоқда.

«Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим», — деди Нурсултон Назарбоев.

20 мартдан президентлик ваколатини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни Нурсултон Назарбоев жонли эфирда имзолади.

Мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажаришни Сенатнинг 65 ёшли раиси, муқаддам бош вазир ва ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият кўрсатган Касим-Жомарт Токаев ўз зиммасига олади.

«Ишонаманки, Токаев — айнан шу киши бугун Қозоғистонни бошқаришни ишониб топшириш мумкин бўлган одам», — деди Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида.

Назарбоевнинг ўзи Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Жорий йилда 79 ёшни қарши олган Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи ва ягона президенти. Республика мустақиллиги қўлга киритилган 1991 йилдан буён бир неча марта ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Жумладан, 2015 йилда ўтказилган охирги сайловда 97,75 фоиз овоз тўплаган. Унинг амалдаги президентлик ваколати 2020 йил апрелида тугаши лозим эди.

2007 йилда парламент унга биринчи президент сифатида чекланмаган миқдорда президентликка номзодини илгари суриш ваколатини берди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда қирғизистонликлар президент сайловида овоз бермоқда

15 октябрь соат 8:00 да Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови доирасида 9025-рақамли сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда Kabar маълумот агентлиги  маълум ...

Ўзбекистонда мобил телефонлари, ноутбук ва планшетларни ёппасига қайддан ўтказиш бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган, ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...