Қирғизистон билан Қозоғистон чегарасидаги “Ак Тилек” божхона бекатида юзга яқин юк ташувчи машиналар навбат кутмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон божхона хизматига таяниб “Азаттиқ” маълум қилмоқда.
Маълумотга кўра, 19-март куни кечки пайтда бу бекатларда автомобиллар навбати пайдо бўлган. Бунга қозоқ томони автомобилларни кўп вақт назорат қилгани сабаб бўлмоқда. Ҳозирда бир соатда 4-5 машина божхонадан ўтказилмоқда.
Қирғиз-қозоқ чегарасидаги бошқа бекатларда автотирбандлик кузатилмаяпти, дейилади хабарда.