Қўқонда йирик ўғрилик. Бош гумондор — судьянинг ўғли!

Қўқонда йирик ўғрилик жинояти фош этилди. Хабарларга қараганда маҳаллий оилавий тадбиркор — Р.И. хонадонидаги сейфдан жуда кўп миқдорда (етти юз беш минг АҚШ доллари!) пул ўғирлангани ўтган йилнинг баҳорида аён бўлган. Бироқ жабрланувчилар ўғри узоқдан эмас, «ўзларининг ичидан» бўлиши эҳтимолидан келиб чиқиб, то калаванинг учи топилмагунча бу ҳақда тегишли органларга хабар беришдан тийилишади. Натижада хонадон аъзоларининг ўзлари кузатув ишларини олиб бориб, ўн бир ой деганда муайян далилларга эга бўлгачгина, ички ишлар органига мурожаат қилишади.

Иллюстратив фото:www.videoblocks.com

 

Ўтказилган суриштирувлар гумонларни тасдиқлади: дарҳақиқат, шунча пулни бегона уриб кетмаган экан: у шу хонадон ҳайдовчиси И.А. бўлиб чиқди. Унга шу хонадон келини ёрдам бергани айтилмоқда. Айни пайтда И.А. ҳибсга олинган, деб ёзади ўз манбаларига таяниб «Xabar.uz» нашри.

Бу ҳаммаси эмас. Нашрнинг ёзишича, жиноят иши бўйича бошқа гумондорлар ҳам бор. Улар ўғриликка бевосита алоқдор эмас. Айтилишича, айни пайтда ҳибсдаги И.А.нинг «иши»дан ўз вақтида қандайдир йўллар билан хабар топган бир таниши (у ҳам тадбиркорлар оиласига яхши таниш) унга «қилмишини айтиб бериш» билан таҳдид қилиб, юз минг АҚШ долларига яқин пул «ишлаб» («шилиб» деса, тўғрироқ бўлар?) олади. Ўғрини қароқчи урди, деганлари шу бўлса керак.

Эътиборга молик яна бир ҳолат: ҳибсдаги И.А.нинг онаси фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси (!) экани айтилмоқда. Гумондорнинг отаси ҳам ҳуқуқ соҳасига бегона эмас экан: анча йиллар суд тизимида ишлаб, айни пайтда адвокатлик амалиёти билан шуғулланади, дейилмоқда. Бироқ унда ўғлига адвокатлик қилиш имконияти йўқ. Ўғилнинг иши бўйича отага ҳам турли эҳтимоллар тушиши сабаб, жиноят ишида адвокат сифатида иштирок этолмайди.

Айни пайтда Фарғона вилоят ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“биз қачонгача топган мардикор пулимизга шам сотиб оламиз? “

  ​"Мен Фарғона вилояти Бувайда туманида яшайман. Бизда свет аввал фақат қаҳратон қишда ўчар эди. Совуқда совқотиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб чекиб яшар ...

“ муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ...

Энди ўзбекистонда яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилади

«Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди, деб хабар берди ЎзА. Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ...