Наврўз қаерда қандай нишонланади?

Баҳор келиши билан барча юртларда миллий байрам ва анъаналарни нишонлаш бошланади. Чунки дунё халқларининг ҳар бирида кўклам фасли ва янги йилга бағишланган удумлар бор. Уларнинг барчаси ўзига хос ва бетакрор.

Фото:Mahalladosh

Жумладан, Тинч океанидаги бир қатор ороллардан иборат Фижи мамлакатида қишдан баҳорга ўтиш кескин билинмайди. Денгиз ҳавоси доим мўътадилликни сақлаб туради. Бироқ Фижи гулининг очилиши баҳор келганидан дарак беради. Аҳоли турли тадбирлар ўтказа бошлайди.

Кунчиқар мамлакат Японияда баҳорнинг дастлабки ҳафтасида «Мома-но сэкку» – ўрик гули байрами нишонланади. Деҳқонлар шу куни бир-бирларини баҳор айёми бошланиши билан қутлаб, далага чиқадилар. Японияда ўрик гуллаши нафосат ва баҳорий гўзалликка қиёсланади.

Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ҳар йили февраль ойининг биринчи жумасида «Гуллар сайри» маросими бошланади. Бу маросим юртга баҳор келганлигидан далолат бўлиб, икки кун ичида бутун мамлакатга ёйилади. Таиланд кўчалари қўлларида анвойи гуллар тутган ва башанг кийинган ёшу қари билан гавжумлашади. Каттаю кичикнинг бир-бирларига гул тақдим этиб қутлашлари баҳор рамзидир.

Руминия ва Молдова мамлакатларида баҳорнинг илк кунида «Мэрцишор» тантанаси бўлиб ўтади. Шу куни одамлар бир-бирларига оқ ва қизил дастрўмоллар тақдим этади. Дастрўмол олган кишилар уни бир ой авайлаб сақлаб юриб, 1 апрелда дарахтга илиб қўядилар. Бу баҳор даракчиси саналади. Баҳорнинг асосий тадбирлари шундан сўнг бошланади.

Скандинавия халқлари баҳорни май ойида кутиб оладилар. Тарихий анъанага кўра, денгизчи ва уй бекаси кўринишида кийинган бир гуруҳ йигит-қизлар денгиз ёки ўрмон четида катта гулхан ёқиб, унинг атрофида шўх рақслар тушиб, баҳорни кутиб оладилар. Шундан сўнг аҳоли яшаш масканларида кўклам фасли тадбирлари авж олади.


Манба:Mahalladosh

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 12 яшар қиз ўлдирилди, қотилликда эрини рашк қилган аёл гумонланмоқда

Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда. (more…)

Рихсивой муҳаммаджонов 79 ёшида вафот этди

Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр, киносценарист Рихсивой Муҳаммаджонов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда. Рихсивой Муҳаммаджонов "Маҳаллада ...

https://youtu.be/_y8FxKMUYng


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400