Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр, киносценарист Рихсивой Муҳаммаджонов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.
Рихсивой Муҳаммаджонов “Маҳаллада дув-дув гап”, “Абдуллажон”, “Суюнчи”, “Тангалик болалар”, “Чинор остидаги дуэль”, “Сотқин” ва бошқа филмларга ёзган сценарийлари билан танилган.