Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! Йўқолиб кет! Номард!

«Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! Йўқолиб кет! Номард!». Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда бир туман ҳокимига шундай деганди, энди уни ўзига ўринбосар этиб тайинлади.

 

ЎзАнинг хабар беришича, Ҳалимжон Умаров Фарғона вилоятининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди. У 2018 йил мартидан бери Фарғона вилоятининг Қува туманига ҳокимлик  қилиб келаётган эди. Ундан аввал эса вилоятнинг Тошлоқ туманига раҳбарлик қилган.

2018 йилнинг боши Тошлоқ тумани учун оғир келгани, хойнаҳой, ёдингиздан кўтарилмагандир. Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган 52 ватандошнинг камида 16 нафари Тошлоқ туманидан эди. Ўшанда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ аҳолисини Фарғона вилоятини бутун Ўзбекистонга шарманда қилишда айблаган, йиғилиш давомида тинмай «ҳароми» деган сўзни ишлатган эди.

Шуҳрат Ғаниевнинг ҳис-ҳаяжонга бу чиқиши оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик кескин олиниб, ҳокимдан бутун бошли туманни «ҳароми» деб аташ юзасидан изоҳ сўралганида, фарғоналик бир гуруҳ журналистлар (хусусан, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам) вилоят ҳокими туман аҳолисини эмас, балки туман раҳбарларини койиганини таъкидлаб, унинг ёнини олганди.

Ўша йиғилишда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошлоқнинг ўша вақтдаги раҳбари Ҳалимжон Умаровга қарата, жумладан, шундай деганди : «Қўлингдан келмаса, чиқиб кет ҳозир залдан, ҳоким бўлиб ўтирмасдан! Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! Йўқолиб кет! Номард!». Афтидан, Ҳалимжон Умаров қўлидан кўп нарса келишини исботлаган ва, мана, энди шахсан Ғаниевнинг ўзига ўринбосар.

Фарғонада яна қандай ўзгаришлар бўляпти?

Шу вақтгача Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида турли лавозимларда ишлаб келган Фарҳоджон Тошпўлатов Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ҳалимжон Умаров вилоят ҳокими ўринбосарлигига кўтарилиб кетгач бўшаб қолган Қува туман ҳокими лавозимига эса Равшан Қурбонов тайинланди — қизиғи, у бунгача Наманган вилояти ҳокими ўринбосари эди (Наманганда унинг ўрнига одам топишган  аллақачон).

Вилоят солиқ идораларида катта ўзгаришлар юз берди: Шукруллохон Нисбатхонов вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди, Баҳодир Холиқов — Фарғона шаҳрига, Назаржон Полвонов — Қувасой шаҳрига, Қобулжон Абдуллаев — Фурқат туманига, Авазбек Охунов — Ёзёвон туманига бош солиқчи бўлди.

Манба:Дарё Лайф

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мавлуда хўжаева o‘zlidep раисининг ўринбосари этиб сайланди

26 ноябрь куни Мавлуда Хўжаева O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Турон24 нашри партиянинг матбуот хизматига таяниб ...

Блогерлар президент билан учрашди бироқ самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ ...

Равшан ғуломов президент маслаҳатчиси бўлди

Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400