Самарқанд вилоятидаги тўртта туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари алмашди

Самарқанд вилоятидаги бир қатор туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзгарди, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

ҲАМРОЕВ Ғолибжон Эгамқулович Самарқанд вилояти Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғолибжон Ҳамраев шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

БУРХАНОВ Ғайрат Баҳодирович Самарқанд вилояти Жомбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғайрат Бурханов шу пайтгача Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

АҲМЕДОВ Асатулла Бердалиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Асатулла Аҳмедов шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси қўшимча даромадларни аниқлаш ва хуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

ТУРОПОВ Шерзод Арибович Самарқанд вилояти Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Туропов шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент конвертацияни очиш масаласида халқаро валюта жамғармаси билан маслаҳат бошлади

  Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон расмий делегациясининг жорий ой бошида Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳи Вашингтонда ...

Тошкентда ҳайдовчилар 6 ойда 25,6 миллиард сўм жарима тўлади

ЎзАнинг Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ...

Toyota жаҳон бўйлаб 6,4 миллион автомобилни чақириб олади

    Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400