АҚШ компанияси Ўзбекистонда металлургия заводи қурмоқчи

АҚШдаги Epsilon Development Company Австриянинг Oberhofer Projektmanagement GmbH компанияси билан шерикликда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида металлни оцинковка қилиш ва турли металл конструкциялар ишлаб чиқариш шуғулланувчи янги завод қурмоқчи. Америка компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, янги завод қуришга 100 миллион евро миқдорида инвестия киритилади, деб ёзади “Кун.уз” сайти. 

Иллюстратив фото

Ҳамкор компаниялар мазкур лойиҳани амалга ошириш учун «Пўлат инновацион тизимлар» хорижий корхонасини тузишган. Айни вақтда ахборот тўплаш ва техник шартларни келишиш жараёни кетмоқда.

Маълум бўлишича, заводнинг лойиҳа қуввати йилига 50 минг тонна пўлатни ташкил этади. Режага кўра, маҳсулотлар нафақат ички бозор учун, балки экспорт учун ҳам йўналтирилади.

Корхонада 200—250та янги иш ўрни яратилади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда қурилиш ишлари авж олиши баробарида қурилиш материалларига эҳтиёж кескин даражада ўсди ва айни вақтда кўплаб маҳсулотлар четдан импорт қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда​

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати(US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти. Оилавий визалар бериш, ўғил(қиз) қилиб ...

Ўзбекистон ва тожикистон фуқаролар учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилади

Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Душанбеда бўлиб ўтган музокаралари якунида икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши борасидаги Келишув ...

Танзанияда кема чўкиши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Танзанияда ҳаддан ортиқ юк ортгани туфайли кема чўкиб кетган. Бортда тахминан беш юз киши бўлган. 20 сентябр куни Виктория кўли қирғоғида паромда 44 киши ҳалок бўлди. Бу ...