Сайлов яқин. Депутатларнинг жонланишида жон бор

Халқ таълими вазирлиги махсус мактабларни танқид қилиб чиққан депутатга раддия берган (). “Миллий тикланиш” партиясининг раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Сарвар Отамуродов тарбияси оғир болалар учун мўлжалланган 4 та махсус мактабдаги вазиятни танқид қилиб чиққан эди, деб ёзади телеграмдаги Zed News  канали. 

“Аҳвол криминал бўлиб ётибди, давлат бюджетидан ажратилган пуллар талон-торож. Ўзи шундоқ ҳам хулқи ёмон болалар орасида муҳит жуда ачинарли, ҳомиладор ёш қизлар бор, у шароитларда одам яшай олмайди. Мактабни битираман деб турган ёшлар ҳарф танимайди, ўз исмини ҳам ёза олмайди. Бу жуда ачинарли, вазиятни ўрганиб бошимиз қотиб қолди. Қани бу ерда Халқ таълими вазирлигининг масъулияти, нега бу муаммоларга етиб боришмаяпти? Бу саволларга жавоб сўрайдиган вақт ҳам келди. Биз бу махсус мактаблардаги муаммоларни ҳукумат, бош вазир даражасигача олиб чиқдик, прокуратура органлари ҳам шуғулланди. Ҳозир бироз бўлса-да вазият яхшиланмоқда”, – деган Сарвар Отамуродов.

ХТВнинг айтишича, депутат тилга олган тўртта мактабдан иккитаси аслида мактаб эмас, коллеж бўлиб, улар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради. Хусусан, ҳомиладор ёш қизлар аниқланган Қўқондаги махсус енгил саноат коллежи ҳам. ХТВ тизимидаги икки махсус мактабнинг 11-14 ёшли тарбияланувчилари орасида бу каби ҳолатлар қайд этилмаган.

Вазирлик, шунингдек, депутатнинг ушбу мактабларда талон-торож қилинаётган пуллар ҳақидаги иддаолари ҳам ҳақиқатдан узоқлигига ишора қилган.

“Мазкур ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар 2018 ва 2019 йиллар давомида бир неча бор Бош прокуратура, турли ташкилот ва идоралар ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида таълим муассасаси фаолияти ва тарбияланувчилар томонидан айтиб ўтилган салбий ҳолатлар аниқланмаган”, – дейилади ХТВ тарқатган раддияда.

Бу ўзаро танқид ва раддиялар нега муҳим, дея эслатади Minbar нашри. Муаммоси ҳақиқатан ҳам талайгина халқ таълими, ёшлар, маданият соҳалари танқидини депутатлардан бу йил кўп эшитамиз. 2019 йил декабрида Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтади.

Ислом Каримов даврида чиғириқдан ўтиб сайланган депутатларнинг аксарияти бу янги сайловларда сайланмай қолиши мумкин. Халқ таълими, маданият соҳалари ўзининг мавжудлигини эслатиб қўймоқчи бўлган ҳар қандай партия ёки депутат учун қулай ва хавфсиз нишондир.

Лекин бу соҳалардаги барча муаммолар коррупция, самарасиз бошқарув каби жамиятдаги жиддийроқ муаммоларнинг натижаси эканлигини партиялар ва депутатлар англаб етадими-йўқми, бу йилги сайловолди кампанияси кўрсатади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Элмурат хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Ҳокимлар евол-ютсанинг қайси босқичида?

Ким // нима қандай ейди? Масалан, товуқлар қўқитиб ейди, маалимлар ўқитиб ейди, пишаклар ҳуркитиб ейди, прокурор қўрқитиб ейди. Эчкилар тергилаб ейди, мелиса турткилаб ейди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400