Элнур Абдураимов россиялик рақибини нокаутга учратди 

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов Екатеринбургда жанг ўтказди. Бу ҳақда “Olamsport.com ” сайти ёзмоқда.

Элнур профессионал боксдаги тўртинчи жангида россиялик Дмитрий Хасиевга қарши жанг қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг 2-раунддаёқ якунланди. Ҳамюртимиз иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Орадан бироз ўтиб эса, Элнурнинг рақиб жигарига берган кучли зарбаси Хасиевни нокаут ҳолатига туширди.

Шу тариқа, боксчимиз тўртинчи жангида тўртинчи нокаутли ғалабасини қўлга киритди. Хасиев эса 12-жангида иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача ўтказган 11 та жангида у 8 та ғалаба (2 та нокаут), 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Демак, Элнур Хасиевга фаолиятидаги илк нокаутни тақдим этди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...

Лукашенко: “россия бу урушда ютқазмайди, буни 100% биласиз”

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия-Украина можаросига тез орада барҳам берилишини айтди, деб хабар беради БелТА. “Ишончим комилки, бу можаро яқин келажакда тинч ...

Украинани қўллагани туфайли галкиннинг концерти бекор қилинди

Россиянинг Архангельск шаҳрида 14-март куни бўлиб ўтадиган комедиячи Максим Галкиннинг концерти аҳоли шикоятларидан кейин бекор қилинди. Ўнлаб шаҳар аҳолиси санъаткор ...