Улуғбек Ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти.

Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Улуғбек олти раундлик жангда рингга кўтарилди.

Аслида Ҳақбердиев россиялик Карен Аветисянга қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин кутилмаганда жанг куни чарм қўлқоп устамизнинг рақиби ўзгарди. Улуғбек латвиялик рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Кечаги жанг Ҳақбердиев учун проф рингдаги олтинчиси бўлди. Самарқандлик боксчи шу кунгача ўтказилган 6та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жанг муддатидан аввал якунланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги шахсий совринларини қатарлик футболчилар қўлга киритишди 

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги якунига етди. Финалда Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди.   ...

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси: ‘керак бўлса уткинни узр сўратамиз’

Ўзбекистон Футбол Уюшмаси вакили Диёр Имомхўжаев россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткиннинг номдор ҳакам Равшан Эрматовга қаратилган ҳақоратомуз твитига худди ана ...