Мен чаласавод эдим, балки ҳозир ҳам..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир асрдан буён ўз ечимини топа олмаётган ўзбек алифбосидаги хатолар ҳақида ўз фикрини билдирди:

Мактабда ўқишни кирилл алифбосида бошлагандим. Бошланғични тугатганимизда лотин алифбосига ўтдик ва ўқитувчиларимиз билан бирга бу ёзувни аранг ўзлаштирдик. Бирга. Лекин мактабни битиргунча лотин ва кирилл алифбосининг  аралашмасида диктант ёзганим учун “уч”дан нарига ўтмаганман. Олийгоҳга киргунча ёзувда ўзимни чаласавод ҳисоблардим.

Олийгоҳда эса ҳаммаси эски ҳолига қайтди: кириллда ёзасанми лотиндами фарқи йўқ, фақат оралиқ ва жорий назорат деганларини ҳисобга олмаганда. Домлаларнинг хушига қараб кўпчилик қатори  кириллга қайтдим. Лекин бу билан ёзувдаги аралашма касалидан қутула олмадим.

Шу тариқа ишга келдим ва унда ҳам “Кирилл оға” билан ошно тутиндик, лекин ишга доир муҳр ва номлар лотинлигича қолаверди.

Ҳаммаси жойидадек гўё,  аммо яқинда негадир яна алифбо масаласи кўтарилганида ёдимга тушди: айтганча биз лотинга ўтувдик, қанча машаққат билан ўрганувдик, шунинг касри деб ёзувда “уч”дан уёғига ўтолмадим. Хўш яна нима? Қўшимча ҳарфлар ва қоидалар? Ҳой барака топгур зиёли олимлар алифбони пухта қилмаган экансиз нима кераги бор эди амалга киритиб. Бир аср давомида тўрт марта алифбомизни ўзгартирибмиз ва қанчадир авлодни чаласавод “уч” ва”иккичи” қилдик.(ёки қилдингиз)Етар энди.

Айтганча ишга келаётган ёшлар хатто аризани тўғри “ёза олмайди”га ҳам етар! чунки… Эссиз ўшанга: бугун  болаларимга кундалигимни ҳам  кўрсатолмайман. Яна депутат эмиш.

Бу гаплар ёқмаса ана катта кўчалар кўп.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларга сифатли билим берилади

Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (318-сон, 16.04.2019 й.) ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...

Данғара тумани ҳокими саидмурод аминжонов зўравон бўлиб чиқди

 Фарғона — Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди. Бу ҳақда Халқ таълими ...