Ўзбекистонга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Низомга мувофиқ, иш берувчилар Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини бир йиллик рухсатнома олиб жалб этиши мумкин.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олган ҳолда меҳнат қилади.

Рухсатнома ва тасдиқнома олиш учун иш берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон рухсатнома учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки рухсатнома бериш учун мўлжалланган махсус онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.

Рухсатнома олиш учун электрон сўровнома тўлдирилади ҳамда унга иш берувчининг паспорт нусхаси илова қилинади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзи келиб мурожаат этилганда Давлат хизматлари маркази бир соатда аризани Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юборади.

Агентлик 5 иш кунида рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва иш берувчини хабардор қилади.

Рухсатномани олиш учун иш берувчи беш иш кунида энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида (10 млн 130 минг 500 сўм) йиғимни тўлаши лозим.

Агентлик йиғим ундирилганидан сўнг бир иш кунида рухсатномани расмийлаштиради ва уни иш берувчига юборади.

Тасдиқнома олиш учун сўровномага чет эл фуқароси ҳақидаги барча маълумотлар илова қилинади.

Ариза бир соатда Агентликка ва ҳудудий меҳнат органига юборилади.

Ҳудудий меҳнат органи беш иш кунида Агентликка чет эл фуқаросини жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса беради.

Агентлик ўн беш иш кунида тасдиқнома бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Иш берувчи тасдиқномани олиш учун 5 иш кунида қуйидаги миқдорларда тўлов тўлайди:

– ватандошлар учун, юқори малакали ва малакали мутахассислар, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун – энг кам иш ҳақининг 2 баравари (405 минг 460 сўм) миқдорида;

– бошқа чет эл фуқаролари учун – энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари (6 млн 81 минг сўм) миқдорида.

Тўлов тўланганидан сўнг бир иш кунида тасдиқнома расмийлаштирилади ва иш берувчига юборилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...

Шимолий тожикистонда яна бир журналист жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди

Шимолий Тожикистонда “Азия плюс” газетаси ва “Олмон мавжи” радиосининг собиқ мухбири, охирги йилларда Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоаси (КВН) бошлиғи вазифасини ...

Косон ҳокими президентга шикоят қилмоқчи бўлган тадбиркор аёлни урди

Қашқадарё вилояти Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабов 11 сентябрь куни президент сайëр қабулхонасига шикоят қилиш учун борган тадбиркор Фазилат Нормуродовани кўпчилик олдида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400