Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилди. Натижада унинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик ходимлари учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарида айтилади.

Ушбу Ўзбекистон фуқаросининг хабар беришича, у 2018 йилнинг июнь ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган, таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда аёл Тошкентга етиб келди.

Бошқа мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлган бу каби фактлар ягона эмаслигини инобатга олиб, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларига узоқ муддатга хорижий давлатга борганда Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик ҳисобида туришни ҳамда бу каби ва бошқа мураккаб ҳаётий вазиятларда уларга мурожаат қилишни қатъий тавсия этади. Бундай ҳолатларда миллий паспортни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Замонавий “қулоқлар” эркка рахна солмоқда

Замон тескари айланиб, мулозимларнинг югурдаклари жамият муаммолари эмас, балки амалдорни танқид қилганлик ҳолатлари ҳақида хабардор қилишга одатланишди. Фалончи блогер сизни ...

Тожикистон мамлакатга кираётган муҳожирлар тиббий кўрикдан ўтказилишини таклиф қилмоқда

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги, Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги аэропорт, темир йўл бекатлари ва чегара Назорат ўтиш пунктларида ...

Обунага ўқувчиларни мажбурлаб зўравонлик орқали пул йиққан ўқитувчи лавозимидан озод этилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея ...