Россия ишчи кучи тақчиллигига дуч келди

Халқаро FinExpertiza аудиторлик-консалтинг компанияси тадқиқотлари якунида айни пайтда Россия меҳнат бозорида бир миллионга яқин мутахассис етишмайди, деган хулосага келди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.  

«2019 йил бошида бўш иш ўринлари учун ишчиларга бўлган талаб 967,8 минг кишини ташкил этди», — дейилади тадқиқотда.

Меҳнат ресурслари энг кўп етишмаслиги Москвада кузатилмоқда, бу ерда 2019 йил бошига 148,2 минг мутахассис талаб қилинган, иккинчи ўринда Москва области— 65,8 минг киши, учинчи ўринда Санкт-Петербург – 61,4 минг киши.

Энг кўп ишчи кучи зарур бўлган ҳудудлар қаторидан шунингдек, Ростов области (31,4 минг), Краснодар ўлкаси (30,9 минг), Свердловск области (26,1 минг), Краснояр ўлкаси (22,5 минг), Приморье ўлкаси (20,6 минг), Нижегородск области (20,3 минг) ва Челябинск области (19,8 минг) ўрин олган.

Росстат маълумотларига кўра, январь ойи охирида расмий ишсизлик 4,9 фоизни ташкил этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“пулгаям бензин йўқ… баклашкасини 5 минг сўмдан сотишмоқда”

  "Жиззах вилояти Зафаробод туманидан ёзмоқдаман. Товба, пулгаям бензин йўқ… Машинани уйга қўйиб, таксида юришга мажбурмиз. Энг муҳими, бензин танқислигининг сабабини ...

Алдагани деҳқон яхши…ми?

Жорий йилнинг май ойида етиштириб берган  аччиқ қалампир кўчатлари пулини халигача ололмаётган деҳқон дарди.   Қорақалпоғистон республикаси , Амударё тумани, "Тўлқин" ...

“деҳқонники йилда армон”ми?

Қорақалпоғистонлик деҳқонлар аччиқ мурч  сабаб касодга учрамоқда. Фото:Вокруг света Қуйи оролбўйида қадимдан қолган гап бор: деҳқонники йилда армон. Унинг маъносини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400