Қўқон шаҳридаги кўчаларнинг бири чорраҳасида президент совғасига берилган «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Хабар.уз” нашри ёзмоқда.
Ҳодиса фотолари «Твиттер» фойдаланувчиларидан бири томонидан тарқатилди. Бироқ бу автомобилнинг кимга тегишли экани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Қўқонда шу йилнинг январида эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея исм қўйган фуқарога «Кобальт» автомобили берилганди.