Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар.

Натижада Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,ака-укалар ушланганлар.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умар ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник”га таяниб “Соф.уз” ...

Оав: нью-йорк воқеаси ва ўзбеклар

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон ...

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...