Сўз эркинлигида Ливанчалик эмасмизми?

Ливанда суратга олинган “Капернаум” фильмини кўпчилик кўрган бўлиши керак. Яхши ишланган, урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида реал кино. Биз фильм ҳақида ёзмаймиз.

Ундаги бир жиҳат эътиборимизни тортди. Бош қаҳрамон (тахминан) 12 ёшли бола Зайн ўз ота-онасини судга беради, уни туққани учун. Майли, бунга етарли асослари бордир, кинода кўрсатиб берилган.

Лекин болакай қандай ариза берганига аҳамият қилдингизми? Қамоқхонадан телевидениега тўғридан-тўғри эфирга қўнғироқ қилиш орқали. У жонли эфирда кимлиги ва қаердан гапираётганини айтиб, ота-онаси устидан шикоят қилади. ТВ кучи орқали унга битта адвокат ёлланади.

Ўзбекистонга солиштириб кўрдингизми ҳеч?! Йўқ, бизда болалар ота-онасини судга бермаслиги мумкин. ТВларимизда ҳам жонли эфирлар бор, кам бўлса-да. Лекин сўз эркинлиги борми? Масала шунда.

Масалан, “Ўзбекистон” каналига қўнғироқ қилиб, фалон орган ходими мени ноҳақ ушлаб турибди, қийнаяпти, ёрдам беринг деёламизми? Дейиш мумкин, лекин бу қўнғироқ эфирга кетмаслигини ҳаммамиз биламиз.

Буниси ҳам майли, Зайн қўнғироқни қамоқхонадан амалга оширади. Бизда бирорта маҳбус жонли эфирга турмадан телефон қилганми? Қамоқхонада бунга рухсат беришадими ўзи?

Сўз эркинлиги даражаси мана шунда билинади. Яъни жамиятнинг ҳар қандай қатламидаги шахс ўз сўзини эркин айта олиши ва у сўз инобатга олиниши, ҳурмат қилиниши керак.

Болливуд киноларида ҳукумат, давлат раҳбарлари кўп танқид қилинади. Шу ҳиндларчалик бўлолмаймизми, деб қўямиз (аслида Ҳиндистон кучли давлат). Барибир бу кино дейишингиз мумкин, лекин кинода бўлса ҳам керакли сўз айтиляпти-ку!

Масалан, ДХХ мулозимларининг кирдикорлари ҳақида кино олишадими ўзбек режиссёрлари? Йўқ, аввало ўзи цензор, сўнг бадиий кенгаш цензор, ундан кейин бошқа цензорлар бор. Лекин Ўзбекистонда қонун бўйича цензура йўқ.

Сўз эркинлиги бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистон мавқеи яхшиланади дейишди. Human Rights Watch матбуот ноэркинлигини ҳам биларкан. Ўзбекистон демократия бўйича 167 давлат орасидан 156-ўринда қайд этилган.

Нима қилиш керак? Матбуотни ўз ҳолига қўйиш керак, биров аралашмаслиги лозим. Ана ўшанда мажбурий обуна   ўз-ўзидан йўқолади. Журналистлар нима ёзишни, жамиятнинг кирдикорларини фош этишни жуда яхши билади. Орган ходимларию бошқа амалдорлар уларни тинч қўйиши керак. Айниқса, ТВни мутлақо мустақил қилиш даркор.

Албатта, матбуот эркинлиги ўз натижасини кўрсатиши учун вақт керак. Ҳамма истаганини ёзиб кўриши мумкин. Сув тошганда ҳам аввало роса лойқаланади, лекин кейин секин тина бошлайди. Ана ўшанда сифатли матбуот ўз сўзини айтади.

Манба:Телеграмдаги Zed News канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти ...

«қўполлик ва таҳдидлар». бўлажак тошкент-сити қурилиши жойида нималар бўляпти?

Халқаро ишбилармонлар маркази «Тошкент-сити» (Tashkent City) қурилиши сабаб «Ўқчи-Олмазор» мавзеидаги бузилиши керак бўлган уйларни ихтиёрий тарк этмаган аҳолини пойтахт ...

Ўзбекистон: эксперт бош вазир ўринбосарлари лавозимини тугатишни таклиф қилди

Фото:kommersant.uz Ўзбекистонлик таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов мамлакатда узоқ кутилган маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш вақти келганини айтган. Бу ҳақда у ўзининг ...