Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5%га ёки 1,5 млрд. долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд. долларни ташкил қилди. Бу Ўзбекистон Марказий банкининг Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи тўғрисидаги маълумотларида акс этган, деб ёзади “7news.uz” сайти.

Қайд этилишича, умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2012-2015 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳам давлат ҳам хусусий секторларда кузатилган. Аммо, 2016 йилдан бошлаб, хусусий сектор томонидан қарзларнинг сўндирилиши уларнинг жалб қилинишидан устунлик қилган, ва баҳолашларга кўра бу динамика 2019 йил охирига қадар давом этади.

2018 йилда қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келиб (2,5 млрд. доллар), хусусий сектор қарздорлиги 997,3 млн. долларга камайди. Шундай қилиб, янги қарздорликларнинг жалб қилиниши эвазига давлат ташқи қарзи ўсиш суръатини сақлаб қолди.

“2018 йилда давлат сектори ташқи қарзларининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан ошгани кузатилиб, мавжуд маълумотлар асосида ўсиш суръатининг жорий тенденцияси келаси йилда ҳам сақланиб қолиши кутиляпти. Бу ҳолат давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш учун жалб қилинаётган янги қарздорликлар билан тушунтирилиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

2018 йили хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 866,1 млн. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарздорликни жалб қилиш асосан банклар томонидан – 588 млн. доллар, нефтегаз ва энергетика сектори корхоналари томонидан – 76 млн. доллар, текстиль соҳасидаги корхоналар томонидан – 57 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа сектори корхоналари томонидан – 145,1 млн. доллар амалга оширилди.

Шунингдек, кўрилаётган давр учун хусусий ташқи қарз бўйича 1,3 млрд. доллар миқдорда асосий қарз ва 366,6 млн. доллар миқдорда фоиз тўловлари амалга оширилди, давлат ташқи қарзлари бўйича эса мос равишда – 397,7 млн. долллар ва 151,3 млн. доллар тўланди.

Шу билан бирга, асосий қарз сўндирилишининг асосий қисми нефтегаз ва энергетика секторларига (862,2 млн. доллар), шунингдек банк секторига (192,8 млн. доллар) ва телекомуникация секторига тўғри келади. Нефтегаз ва энергетика сектори корхоналари томонидан 296,7 млн. доллар миқдорида фоиз тўловлари амалга оширилган бўлса, банк сектори томонидан амалга оширилган фоиз тўловлари 42,6 млн. долларни ташкил этди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тимур ишметов:ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5%га ёки 1,5 млрд. долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд. долларни ташкил қилди. ...

Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан. Ракета сешанба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400