Грузияда елим халталар тақиқланди

1 апрелдан Грузияда бир марталик елим халталарни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш тақиқланди. Улар ўрнини биологик парчаланиш ва деградацияга учровчи халталар эгаллайди. Бу ҳақда Agenda нашрига таяниб «Газета.uz» ёзмоқда.

Пластик халталарни ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш қоидаларини бузганлик учун биринчи марта 500 лари (185 доллар), ҳуқуқбузарлик такрор содир этилганида эса 1000 лари (371 долларга яқин) миқдорида жаримага тортиш белгиланди.

Грузия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қайд этишича, 2014 йилда мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига йилига ўртача 525 та фойдаланилган пластик халта тўғри келган, айни вақтда, масалан Ирландияда бу кўрсаткич 14 та, Дания ва Финляндияда — 4 тани ташкил этган.

Грузия 2018 йилдан босқичма-босқич елим халталардан воз кечишни бошлади. Ўшанда мамлакатда қалинлиги 15 микрондан кам бўлмаган полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш ва сотиш, харидорларга сотиш ёки бепул тарқатиш тақиқланди.

Аввалроқ Европарламент 2021 йилдан Евроиттифоқ ҳудудида бир марталик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаган эди. Жумладан, пластик ошхона анжомлари, қулоқ тозаловчи тахтачалар ва ичимликлар учун найчалар тақиқланди. Нам салфеткалар, гигиеник воситалар, тамаки фильтрлари пластикдан тайёрланган бўлса, улар қадоқлари маркаланиши лозим.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда турмуш ўртоғининг зуғумига учраётган ўнлаб ҳамюртларимиз мавжуд

Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини эълон қилган Ўзбекистон фуқароси Шодиёна Давлатова тўғрисида ОАВда пайдо бўлган материаллар юзасидан ТИВ ...

Мексика “лазейкаси”

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида ...