Ўзбекистон электр энергияси етишмовчилиги туфайли ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда

Электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Осиё тараққиёт банки ҳисоб-китобларига таянган ҳолда хабар берди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Шерзод Хўжаевнинг эслатишича, Ўзбекистон март ойида мамлакатда электр энергетика соҳасини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича стратегияни қабул қилди.

Унинг сўзларига кўра, стратегияни амалга ошириш иқтисодиёт тармоқларига талаб этилувчи электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имконини яратади.

Хўжаевнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжат қизғин юкламаларни қоплашга ҳам қаратилган, яъни мустаҳкамликнинг маълум бир захирасини назарда тутади. «Ҳозир, афсуски, бизда бундай захира йўқ», – деди у.

10 йил ўтгач, мамлакатда юкламаларни қоплаш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватининг камида 20 фоизи бўлиши керак.

Энергетика вазири ўринбосарининг таъкидлашича, мамлакатда электр таъминотидаги узилишлар кескин камаяди. Унинг қўшимча қилишича, вазирлик уларни нолга туширишга ҳаракат қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳром турсунов узун туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ...

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА ...

Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани​ бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган

Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 ...