Термизлик фуқаро 1,5 миллион сўм қарзи борлиги учун Москвага учиб кета олмади

Термиз шаҳрида яшайдиган А.Устаев жорий йилнинг 27 март куни Қарши шаҳридан Москвага учиб кетиши керак эди. Лекин, рўйхатдан ўтиш вақтида аэропорт ходими унга солиқ қарздорлиги мавжудлигини эслатиб, Ўзбекистон Республикасидан чиқиши вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди, деб ёзади ЎзА нашри.

– Укам Москва шаҳридаги авиакассадан менга Қарши-Москва йўналиши бўйича электрон тарзда чипта сотиб олган эди, – дейди А.Устаев. – Сафарга отландим. “Қарши” халқаро аэропортида рўйхатдан ўтиш пайтида менга мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишимга вақтинчалик тақиқ қўйилганини айтишди. Солиқдан қарийб 1,5 миллион сўм қарзим борлиги учун ортга қайтишга мажбур бўлдим. Термизга келибоқ қарзимни тўладим. Буларни бежизга айтмаяпман. Бошқаларнинг ҳам менга ўхшаб, манзилга етмай туриб сафари қаримасин, дейман.

Хўш, янги тартибга кўра, мамлакатимизда кимларнинг хорижга чиқиши вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин?

– Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 42 прим 1-моддасига кўра, – дейди Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи И.Раҳматов. – Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Сурхондарё вилоятида яшовчи 435 фуқаро якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан мавжуд 685,4 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги учун Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш юзасидан тақиқ қўйилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон тарихида илк марта сенатга аёл киши раис бўлиши мумкин

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баситханова Эльмира ...

Ўзбек-тожик чегарасидаги миналар 2019 йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги "Гулбаҳор" чегара пости, февраль, 2018 йил. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари 2019 йилнинг охирига қадар давлат чегарасини миналардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400