Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Муҳаммадхонов ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинди. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 1-чорак якунлари бўйича видеоселектор давомида Шуҳрат Муҳаммадхонов, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Kun.uz нашрининг ёзишича, Шайхонтоҳур тумани ҳокими бюджетга тушумлар бўйича режа кўрсаткичи бажарилишидаги жиддий камчиликлар учун танқидга учраган.

Шуҳрат Муҳаммадхонов 2018 йилнинг август ойида Баҳодир Ғойибназаров ўрнига Шайхонтоҳур туман ҳокими лавозимини эгаллаганди.

Бундан аввалроқ, бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказган, унда 1-чорак якунида кутилаётган натижалар ҳамда бюджетга тушумлар борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинган эди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда цемент импортига имтиёзлар бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва ...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муқаддас жойларга зиёратлар уюштирадиган сайёҳлик агентлигини очди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирадиган сайёҳлик агентлиги - «Muslim-tour»ни таъсис этди. Агентлик Давлат туризмни ривожлантириш ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400