Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 553 млн доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида объектни 553 млн доллар модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг президент Шавкат Мирзиёевнинг 29−30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифига бағишланган махсус дастурида маълум қилинди.

1997 йилда асос солинган завод илк бор технологик жиҳатдан янгиланади. Ишлар якунига етганидан сўнг НҚИЗ ҳар йили 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаб, 1,2 млн тонна «Евро-5» стандартидаги бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизель ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқаради.

Завод йилига 2,5 млн тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлса ҳам, сентябрда ёзганимиздек, углеводород хом ашёси ҳажми камайиши ортидан Бухоро НҚИЗ бандлиги 62,2 фоизни ташкил этмоқда.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ қурилиши 2017 йил апрелида бошланган Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши тўхтатилган эди. «Нефтгазинвест» компанияси директори Хусниддин Тўраевнинг қайд этишича, асосий эътибор ҳозирда фаолият кўрсатаётган Бухоро ва Фарғона заводларига қаратилади.

 

Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш лойиҳаси 2019−2020 йилларга мўлжалланган икки йиллик дастурдан ўрин олган бўлиб, унинг доирасида тўққизта давлат аҳамиятига молик йирик лойиҳа амалга оширилади. Ўзлаштириладиган сармоялар ҳажми 1,3 млрд долларни ташкил этиши лозим.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киоска нима эканлигини билсангиз керак

Ўткир Қаламтебратар Киоска нима эканлигини билсангиз керак. Ёдингиздан чиққан бўлса, айтаман. Киоска, бу — аслида матбаа маҳсулотлари, канцтоварлар ёки ўқув қуроллари ...

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...

Нархлар тушганда сотиб олинг, кутарилганда сотинг

 Капитал қўйилмалар бозорида ҳамма вақт икки тоифадаги гуруҳлар бўлади: сотувчилар ва олувчилар.  Мана шу гуруҳга аралашиб қолган одам кўпчиликка қараб иш қилади. Бу зарар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400