Ўзбекистонда 258 нафар фоҳиша қўлга олинди

Ўзбекистонда «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири давомида беш кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди, деб ёзади «Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда 26—30 март кунлари «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.

Ўзбекистонда ўтказилган ушбу рейдлар давомида фоҳишабозлик, қўшмачилик ва болалар савдоси каби ҳолатлар аниқланган. Хусусан, тунги клублар, меҳмонхоналар ва сауналарда уюштирилган 2 861 та рейд давомида 258 нафар енгилтабиат аёл қўлга олинган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 87 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, чекка туманларда, аэропортларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва сайёҳлик компанияларида 6 417 та ташвиқот ишлари олиб борилган. 6 259 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 34 нафар аёл фоҳишаликда гумон қилиниб ушланди

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати. Фото: ...

Олмаотада боши кесилган эркакнинг жасади топилди

Олмаотадаги тартибсизликларда 12 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон Олмаота комендатурасига таяниб хабар берди. Шунингдек, 353 нафар ходим ...

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...