Маҳмуд Мурадов испаниялик Тато Примерани ерга қулатди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 6 апрель куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри  ёзмоқда.

Night of Warriors турнири доирасида ташкил этилган мазкур жангда Мурадовга испаниялик Тато Примера (7-7, 5 КО) рақиблик қилди.

Уч раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ ўз ниҳоясига етди. Маҳмуд томонидан паст берилган ўнг қўл зарбасидан сўнг рақиб ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Натижада Мурадов ўзининг 20-ғалабасини тантана қилди.

Ушбу ғалабаси учун Маҳмуд Мурадовга WASO чемпионлик камари тақдим этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги. ироқ сўнгги дақиқаларда жарима зарбасидан урилган гол эвазига вьетнамни иродали тарзда мағлуб этди

Осиё Кубогининг 1-тури доирасидаги Ироқ - Вьетнам учрашуви якунланди. Баҳснинг илк дақиқасида Али Аднанга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Учрашув жуда қизғин кечди. Учрашувнинг ...

Осиё кубоги шахсий совринларини қатарлик футболчилар қўлга киритишди 

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги якунига етди. Финалда Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди.   ...

Осиё кубоги. хитой иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Филиппин - Хитой учрашуви якунланди. Унда хитойликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Осиё Кубоги-2019. "C" гуруҳи ФИЛИППИН - ХИТОЙ ...