Бухорода юк машинаси ва поезд тўқнашди

2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомабиль йўлида ЙТҲ юз берган.

“Kun.uz” нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб ёзишича, Қандим ГПЗ темир йўлининг 2 км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси З.К. ўзининг бошқарувида бўлган “Мерседес-бенц” русумли тиркамали юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, Туркия Республикаси фуқароси З.К. оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Айрим хабарларга кўра, Туркиянинг TAFA ширкатига қарашли “Мерседес-Бенц” юк машинаси Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига кафел олиб келаётган бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 24 ёшли йигитнинг ўнг қўли буғдойни эзиб-янчийдиган дастгоҳни  ичига кириб кетди

Сергели туманида жойлашган МЧЖларнинг бирида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди. Бунинг ...

Расул кушербаев: «буни иккиюзламачилик дейишади»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 ...

Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик патент олиниши мумкин

Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ...