«Бирдамлик» Халқ Демократик партияси 15 ёшда!

Ўзбек халқида «Бўладиган бола 15 ёшда бошман дейди, бўлмайдиган бола эллик ёшда ёшман дейди», деган пурмаъно мақол бор. Бугун ўзининг 15 ёшини нишонлаётган «Бирдамлик» Халқ Демократик партиясини мазкур мақолдан келиб чиққан ҳолда ва албатта кўпчилик сиёсатчилару зиёлилар тавсифига биноан «бўладиган бола» деб эътироф этсак, хато бўлмас. Бу эътирофларимизни «Бирдамлик» ХДП ўтган 15 йил давомида сиёсий майдонда ўз нуфузига эга бўлгани, паст-баланд йўллардан дадил одимлаб келаётгани, мамлакатда сиёсий вазият оғир бўлишига қарамасдан илк ташкил топган кунида танлаган позициясидан ортга қайтмагани, аксинча позицияларини янада такомиллаштириб бораёгани яққол тасдиқлайди.

Ўз фаолиятини 2004 йил 10-апрелда бошлаган «Бирдамлик» Халқ Демократик партияси ўтган йиллар ичида эл-юрт орасида ўз обрўйига, мартабасига эга бўлиб, нуфузли сиёсий ташкилотга айланди. Бетиним саъй-ҳаракатларимиз туфайли «Бирдамлик» дунёдаги машҳур сиёсий элита вакиллари ва сиёсат оламидаги донгдор арбоблар тилига тушди. Бугун 15 ёшини нишонлаётган «Бирдамлик» Халқ Демократик партияси учун, айниқса, ўтган 2018 йил синовли йил бўлди.

2018 йил 15-ноябрда биз «Бирдамлик»нинг навбатдаги Қурултойини Ўзбекистоннинг янги ҳукуматининг ҳар қандай қаршиликларига, босим ва таъқибларига, таҳдидларига қарамасдан белгиланган куни юксак савияда, кўтаринки руҳда ўтказишга эришдик. Худди шу куни «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракатини «Бирдамлик» Халқ Демократик партиясига айлантиришга муваффақ бўлдик.

Гарчи, «Бирдамлик»нинг қўшни Қозоғистон Республикасидаги Чимкент шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган Қурултойига Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари жиддий қаршилик қилган бўлса-да, мени Ўзбекистон ва Қозоғистонга киришимга жиддий қаршилик қилиб, чегарадан ўтказмаган бўлса-да, биз аъзоларимиз билан бирга, барибир ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиб, бизнинг демократик тамойилларимизга қарши бўлган Шавкат Мирзиёев етакчилигидаги амалдаги ҳукумат устидан ҳақиқий сиёсий ғалаба қозондик.

Эслатиб ўтамиз, ҳар қандай зулму зўравонликларга қарамасдан «Бирдамлик» шу кунга қадар учта қурултойини ўтказишга муваффақ бўлган сиёсий ташкилотдир. «Бирдамлик»нинг 2009 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Биринчи Қурултойида бошқа вилоятлардаги фаолларнинг иштирок этишига қаттиқ қаршилик кўрсатилди. Шу сабабли «Бирдамлик»нинг Биринчи Қурултойи Конференция шаклида қолдирилди. Ниҳоят, биз Иккинчи Қурултойни АҚШнинг Сент-Льюс шаҳрида 2014 йилнинг 26-27 апрель кунларида ўтказишга муваффақ бўлдик. Учинчи Қурултойни эса юқорида таъкидлаганимдек, ўтган йилнинг 15-ноябрида уюшқоқлик билан ўтказдик.

Ўтган йиллар давомида «Бирдамлик» ХДПнинг сафи сезиларли даражада кенгайди.
Бугун мамлакатимизда ҳуқуқий, адолатли, демократик давлат барпо этишга, мулкдорликка асосланган қудратли жамият қуришга ҳисса қўшиш мақсадида астойдил ҳаракат қилаётган, сиёсий, иқтисодий ва бошқа ислоҳотларга оид қатор ғоялари билан халқ ичида мартабаси ошиб бораётган «Бирдамлик» ХДП ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда.

Ишончимиз комилки, «Бирдамлик» ХДП келгусида ўз олдига қўйган мақсадларга, албатта эришади. Фурсатдан фойдаланиб, мен Партиямизнинг барча фаолларини ҳамда бизга хайрихоҳ дўст-биродорларимизни ҳамда барча маслакдошларимизни «Бирдамлик» ХДПнинг 15 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, метин ирода ва олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлида сабот ва матонат тилайман.

15 ёшинг муборак бўлсин, «Бирдамлик»!

Баҳодир Хон Туркистон,

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг лидери.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” барчангизни янги йил билан қутлайди!

Азиз ва қадрли ватандошлар, муҳтарам юртдошлар! Ер куррасига, жонажон ўлкамизга янги -- 2018 йил кириб келмоқда.  (more…)

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони. эски кеш

                                                              (давоми)                                                                  39 “Узоқ ўтмиш замонларда Ўрта Осиё ...