Amnesty International Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров учун одил судловни талаб қилди

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда халқаро кузатувчилар иштирокини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда Amnesty International’нинг 8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланган мактубида ёзилган, деб хабар беради «Газета.уз».

Мактубда халқаро ташкилот Президент Мирзиёевни Рашиджон Қодиров ва у билан бирга тергов қилинаётган 12 нафар шахсни қийноқларга солиб, ғайриинсоний муносабатдан ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда зарур бўлган малакали тиббий ёрдам олишига имконият яратиб беришни сўраган. Ташкилот собиқ бош прокурор қийноқларга солинган бўлиши эҳтимолидан ташвишдалигини билдириб ўтган.

Маълумот учун, Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган эди. Кейинроқ унинг ўғли қидирувга берилгани маълум қилинди. 2018 йил май ойи охирида эса Рашиджон Қодиров қон босимидан азият чекиб, маҳбуслар шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди .

Манба:daryo-live

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда мдҳ мамлакатларининг «умут» v ёшлар киноси форуми бўлиб ўтади

18 декабрдан 20 декабргача Қирғизистонда МДҲ мамлакатларининг «Умут» V ёшлар киноси форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ушбу тадбирнинг ташкилотчиси бўлган ҚР Маданият, ахборот ва ...

Андижон воқеаларига 13 йил тўлди: ким, нима, қачон, қаерда?

Орадан 13 йил ўтиб, Андижон воқеалари аста-секин хотиралардан кўтарилаётгани, гувоҳлар ҳам унутишга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Қуйида Ozodlik радиосининг Андижон ...

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...