Баҳодир Жалолов америкалик рақибини техник нокаутга учратди 

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк штатида «NABF Junior Heavyweight Title» титул камари учун кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Америкалик Брендан Барретга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан, аниқроғи, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат юртдошимизга  ҳалал бермади.

Шу тариқа юртдошимиз ўзининг олтинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, «NABF Junior Heavyweight Title» титул камарини қўлга киритиш билан бирга супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кўчирмакашлик: фарғонанинг сайёҳлик рамзи ўғирлик бўлиб чиқди

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилди. Россиянинг Brandson бренд агентлиги Ўзбекистон ...

Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги "Москва - Бутырская Товарная" станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига ...

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган гул очилиб чиқди

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган ўсимлик гуллади, бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда. Маълум бўлганидек, 12 йилда бир маротаба ...