Грузия банки Payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

TBC Bank қолган 49% акцияларни эҳтимолий сотиб олиш тўғрисида битим ҳам тузди. Payme 10,8 млн долларга баҳоланди.

«Бу бизга мамлакатдаги катта мижозлар базасига дарҳол кириш ва Грузиядаги асосий рақамли афзалликларни ўзбек бозоридаги инновациялар учун қўллаш имконини беради», – деди TBC Bank раҳбари Вахтанг Буцхрикидзе.

Унинг сўзларига кўра, сервисни сотиб олиш Ўзбекистонда режалаштирилган кенгайишга қаратилган қадамдир.

Грузия банки хабарида қайд этилишича, ҳозирги менежерлар Payme’да қолади ва компания стратегиясини ишлаб чиқишни давом эттиради.

Payme Ўзбекистонда тўлов хизматлари кўрсатувчи етакчи операторлардан бири бўлиб, бугунги кунда 1,3 млн мижозга хизмат кўрсатмоқда. Грузия томони маълумотига кўра, ўтган йили Payme мижозлари сони 70 фоизга ошди, даромад ва соф фойда эса мос равишда 41,9 фоиз ҳамда 24,5 фоизга ўсди.

«2018 йил охирида Payme’нинг умумий активлари 700 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, умумий даромад ва солиқлар тўлангунига қадар фойда мос равишда 1,6 млн доллар ҳамда 800 минг доллардан ошди», – дея таъкидлаб ўтишган TBC Bank’да.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 7 кун ичида 2,1 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди

2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган ...

Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

МДХМИ битирувчиларининг В форуми иштирокчиси “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ...

Ўзбекистонда доллар курси 40.01 сўмга қимматлади

Марказий банк 23 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда,  долларнинг расмий курси ...