Дод солсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам сизга ёрдам бера олмайман

Анча кунлардан бери электр таъминоти корхонасига фуқаролар келади. Ҳамма қарздор фуқарода ҳар куни пеня қўшилиб қарзи яна кўпайиб бормоқда. Бугун бир пенсионер аёл келди. Қарзини аранг тўлаётган экан, ҳали тўлаб бўлмасидан пеня қўшилаётганини эшитиб келган. Роса йиғлади. Қизим, бир ойда бир марта пенсия оламан, пенсиям тўловларга етмаяпти. Ўғлим кунликка ишлаб аранг 3 фарзандини боқаяпти, мен нима қилай, деди. Мен ҳам нима қилай хола, юқоридан бу буйруқ, дедим.

Ҳокимга бордим, прокурорга бордим. Қизим, улар ҳам ёрдам бермади, деди. Мен унга, холажон бизни ваколатимизга кирмайди, ҳоким ҳам, прокурор ҳам ёрдам бера олмайди, деб тушунтирдим. Аммо аёл йиғлайди, нега, ҳоким-ку ҳал қилсинда, бўлмаса ишламасин, дейди. Тушунтирдим ярим соат, аммо ёрдам бера олмадим.

Дилфуза ТАШБАЕВА.

“Халқ фикри”дан

Муксин Усманов: Нарх ақлга сиғмайдиган даражада ошириляпти.

Улуғбек Каримов: Ўзи бу бюджет деган нарса фақат бечоралар ҳисобига ва уларга ҳар ойда пенялар ҳисобига тўлаяпти менимча. Ҳа айтгандай, ажойиб-а, ойлик ва пенсияни ойни охиригача зўрға тўлаб тугатади-да, коммунал тўловларни ойни 10 кунигача тўлаб қўй дейди. Сен ҳам ойлик ва пенсияни ойни 10 кунигача тўлаб қўйиб кейин талаб қил, дейдиган одам йўқ.

Ражаббой Ашуров: Ойлик маошни 3-4 ойгача кечиктирса ҳам пеня (фоиз) қўшилмайди, ҳеч кимни иши ҳам йўқ.

Отабек Хужакулов: Бизда ойлик пенсиялар нотўғри белгиланган, коммунал тўловлар газ, свет, иссиқ сув, хуллас ҳаммасини ҳисоблаб, ўртача ойликни ҳисоблаш керак, нафақаларни ҳам. Ривожланган давлатларга назар солсангиз қойил қоласиз. Олган ойлиги оилавий бюджетга ҳам қолади.

Гули Эшмаматова: Пенсионерлар учун чегирмани 50 фоиз қилишсин, кейин 10- числони 25-чига кўчиришсин. Шунда ҳеч бир пенсионер шунча хўрликни бошидан ўтказмайди.

Дилфуза Ташбаева: Ошиқча пули борларга давлат пеня бермайди-ку. Қарзи борларга ҳам пеня қўймаса бўлади-ку.

Мирзабек Абдурасулов: Пенсионерлар учун 50 фоиз қилиш керак. СССР давридагидек.

Отабек Хужакулов: Халқдан пеня ундириш ҳақида эмас, балки халққа пул бериш ҳақида ўйлаш керак. Халқни пули бўлса ҳаммасини ўз вақтида тўлайди.

Азизбек Муминов: Яна айтаман. Давлат аҳолидан пул ўз вақтида тўланишини хоҳласа, ҳисоблагични пули тугаса, токни ўчириб қўядиганига алмаштириши керак ёппасига. Ҳозирда 3-4 хил ҳисоблагичлар амалда, худди лотин ва кирилл алифболарига ўхшаб. Агар пулингиз тугаса ҳисоблагич ишлашдан тўхтайди, тамом вассалом, пеня ҳам йўқ. Менимча мутасаддилар фақат пул тушумини ошириш ҳакида ўйлаяпти, аммо халққа енгиллик яратишни эмас…


Манба:«dadil.uz»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...

Камбожа: қудуқдаги 2 минг сўм пулни деб 7 одам бўғилиб ўлди

    Камбожанинг етти нафар фуқароси қудуқдан уч минг риел пулни олиб чиқишга ҳаракат қилиб, кислород етишмаслигидан ҳалок бўлди. (Бу эса, тахминан 2 минг сўмга тенг ...

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400