Хитойда турмуш ўртоғининг зуғумига учраётган ўнлаб ҳамюртларимиз мавжуд

Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини эълон қилган Ўзбекистон фуқароси Шодиёна Давлатова тўғрисида ОАВда пайдо бўлган материаллар юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қиладики, мазкур вазият мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими томонидан назоратга олинган. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Ушбу ҳамюртимиз ўтган йили апрел ойида Андижон шаҳрида Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтган ҳамда доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Тез орада ички оилавий низолар туфайли Элчихона кўмагида ватанга қайтган. Лекин кейинроқ ўз хоҳишига кўра яна турмуш ўртоғининг ёнига жўнаб кетган. 31 март куни Ш.Давлатова Элчихонага қайта мурожаат қилган ва яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш истагини маълум қилган.

Оилавий келишмовчиликлар ва турмуш ўртоғи томонидан берилган ваъдаларнинг бажарилмаслиги туфайли шундай илтимос билан Ўзбекистон фуқароси М.Т. ҳам Элчихонага мурожаат қилган. М.Т. воситачи фирма орқали хорижлик билан танишган ва ўтган йилнинг декабрь ойида никоҳни расмийлаштириб Хитойга кетган.

Шу муносабат билан Элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда мазкур ҳамюртларимизни Тошкентга қайтишига ёрдам бериш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра айни пайтда Хитой Халқ Республикасида худди шундай ҳолатга тушган ўнлаб фуқароларимиз мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси томонидан уларнинг шахсини аниқлаш ва консуллик ёрдами кўрсатиш бўйича тегишли ишлар ташкиллаштирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эйнштейн ирқчи бўлганми?

Яқинда чоп этилган саёҳат кундаликларидан аён бўлишича, машҳур олим Алберт Эйнштейн ирқчи ва ксенофоб одам бўлган. 1922 йил октябр ва 1923 йил март ойлари ўртасида битилган ...

Индонезия халқига ҳамдардлик

(more…)

“бирдамлик” хдҳ ақш халқини мустақиллик куни билан қутлайди

Бундан роппа-роса 242 йил олдин, яъни 1776 йил 4-июль куни АҚШ Конгресси  "Мустақиллик декларацияси"ни эълон қилди. Шундан буён АҚШликлар ушбу санани Американинг туғилган ...