IWF ўзбекистонлик оғир атлетикачи Рустам Жангабоевни спортдан вақтинча четлатди

Халқаро оғир атлетика федерацияси – IWF хабарига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевнинг допинг намунаси ўсиш гормони (hGH) бўйича салбий таҳлил натижаларини берган, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти.

11 апрель куни IWF сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, Жангабоев антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди.

Қайд этилишича, агар спортчи антидопинг қоидаларини бузмагани аниқланса, унда бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам эълон қилинади.

IWF иш юзасидан суриштирув жараёни якунлангунига қадар қўшимча маълумот бермаслиги айтилади.

Маълумот учун: Рустам Жангабоев 1993 йил 25 август куни туғилган, мусобақаларда 105 килограммдан юқори вазн тоифасида қатнашади. 2018 йилги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган Осиё ўйинлари чемпиони, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтовлонни совуқда сувга туширган зоир мирзаев яна бир эгардан тушди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Абдуллаев Феруз Талъатович раис этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади. Маълумот учун, ...

Осиё кубоги-2019. ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

БАА мезбонлик қилувчи Осиё Кубоги бошланишига оз муддат қолди. Осиё Кубоги ўйинлари 4та шаҳарда жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади. Абу Дабида 3та, Дубай ва Ал Айнда 2тадан, ...

Осиё кубоги: ҳиндистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли ...