Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Андижон вилоятида ўқитувчилар ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати текширилмоқда, деб ёзади «Дарё.уз» нашри.
Мазкур ҳолат Избоскан туманидаги 7-сонли мактабда рўй бергани билдирилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бунга оид фотоларни ҳам илова қилган.