Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир нафар фарзанди  таъминоти учун алимент ундириш  белгиланган. Бироқ,  қарздор Ў.Мамаджанов ўз фарзанди учун 5 йилдан буён 25 млн. 288 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилини бир неча маротаба ўзгартириб бюро ходимларидан  яшириниб келган.  Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматига таяниб “Sof.uz” маълум қилди.

Қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб қўлга олингач давлат  ижрочиси томонидан унга алиментни икки ойдан ортиқ муддат давомида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида маъмурий қамоқ жазоси белгиланганлиги, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилганида қарздор Ў.Мамаджанов 25 млн. 288 минг сўм алимент пулини нақд шаклда Бюронинг Қўқон шаҳар бўлимида ундирувчи Г.Мамаджановага топширди.

Бундан ташқари, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларига асосан ўз фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб яшаш манзилини ўзгартириб юрган қарздорлар Махмудов Хусан6 млн. 772 минг сўм, Мелибоев Илёс 6 млн. 600 минг сўм, Нурягдиев Асад 4 млн. 350 минг ва Хатамов Собир 3 млн. 700 минг сўм алимент пулини давлат ижрочиси томонидан  бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан тўламасдан келишган.

Шунга кўра, мазкур қарздорларнинг ҳар бирига маъмурий ишлар бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4–моддаси 1-қисмига асосан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига ...

Жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?

Сўнгги вақтда ижтимоий ҳаётдаги энг йирик ёки энг муҳим муаммолар деб турли хил муаммолар кўрсатиляпти. Айниқса, юксак маънавиятни ўзига байроқ қилиб олганлар арзимаган ...