Ўзбекистонда 7 кун ичида 2,1 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди

2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8 фоизга кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 536 та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22 фоизи  биринчи тоифадаги авторақамларга, 49 фоизи иккинчи ва 29 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 14 фоиз  улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Наманган ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12 фоиз ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 42 фоизга тенг.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон банки водийлик тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, Бу ҳақда банк ...

Тўғри қарор олишда беш маслаҳат

Бирор муҳим масалада қарор олиш ўта қийин. Сўнгги хулосага келиш хаёли сизни ишхонада, ётоқхонада, ошхонада ҳам тинч қўймайди. Кун давомида, ҳар куни хаёлингизни банд этиши ...

Ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевга очиқ хат

Муҳтарам Президент жаноблари! Бир гектар майдондаги пахта кўпи билан 1000-1300 АҚШ доллари олиб келади. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Натижада пахта миллий бойликка ...