Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси оширилади

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенглаштирилган ҳолда оширилади. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев маълум қилди, деб ёзмоқда  Kun.uz нашри.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 577 172 сўмни ташкил этувчи МҲТЭКМ ўрнига «базавий ҳисоб-китоб ўлчови» термини жорий этилади.

«Ҳозирда ишсизлик нафақасини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасигача оширмоқдамиз. Бу кўрсаткични базавий ҳисоб-китоб ўлчови деб атаймиз. Давлат халқ олдидаги конституцион мажбуриятини бажариши учун одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Буни қила олмадикми, нафақа тўлашимиз шарт. Иқтисодий ричаг ишлаши учун ишсизлик нафақасини оширишимиз керак », – деди Кубдиев.

У шу билан бирга ҳозирда «иқтисодий функциясини бажармаётганлиги» сабабли деярли ҳеч ким ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилмаётганлигини қайд этди. Нафақа ундиришга эришганлар эса «асосан энг кам иш ҳақига тенг миқдорда – 202730 сўм» нафақа олишмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...

Истанбулда ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

11 июнь куни Истанбул шаҳридаги «Haydarpasa Numune Hastanesi» шифохонасида 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400