Боғча очиш йўлида сарсон бўлган аёлнинг сўнгги сўзи: “Барибир фойдаси йўқ!”

Дилдора Мадаминова Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим беради. Болаларга меҳри ўзгача. Нодавлат таълим муассасалари қуриш, фойдаланиш ишларига кенг йўл очилгач, турмуш ўртоғи, яқинлари билан маслаҳатлашиб, Андижон шаҳрининг “Маърифат” маҳалласидаги ўзларига қарашли бўш турган ер майдонида хусусий боғча қуришга аҳд қилди. Иш 2018 йилнинг февраль ойида бошланди.

Зарурий ҳужжатлар тайёрланишига роппа-роса бир ой вақт кетди. Маблағни-ку гапирмаса бўлади: деярли 9 миллион сўм миқдоридаги пул ҳужжат ишлари учун сарфланди. Айтишга осон…

Энди мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун кредит олиш масаласи қолди, холос. У қўлга теккач, ярим йилга қолмай бино қурилиб, фойдаланишга топширилади… Мўлжаллар мўлжаллигича қолиб кетишини бўлажак тадбиркор қайдан билсин!

Тайёрланган бизнес лойиҳага кўра “Халқ банки”дан 1 миллиард 700 минг сўм кредит олиниши зарур эди. Бу ўтган йилнинг март ойидаги гап. Афсуски, ҳозирга қадар ҳам кредитдан дарак йўқ!

Банкда ишлаётган айрим ходимлар оддий ҳужжатларга ҳам бефарқ бўлганидан кейин яна нимани кутиш мумкин? Демоқчимизки, кредит ажратиш пайсалга солинавергач, Д.Мадаминова ҳамда унинг турмуш ўртоғи умидларини узиб, банкдан ҳужжатларни қайтариб олмоқчи бўлишса… Нима бўпти денг, улар минг азоб билан тайёрлаган ҳужжатлар йўқолганмиш. Ана холос, шуям баҳонами энди? Банк раҳбариятига қатъий талаб қўйилгач, ниҳоят, ҳужжатлар топилди. Сармоя берилишини кутавериб чарчаган тадбиркорнинг ҳафсаласи пир бўлди. Қуруқ ваъдалар билан иши битмаслигини англаб, қўл силташди.

Мана, иш бошланганидан буён бир йилдан ортиқ вақт ўтди. Югур-­югурларга сарфланган маблағ, қанча асаббузарликлар, оворагарчиликлар, навбат кутишлар… Бунинг эвазига эса қуруқ ваъдалар ва бепарво муносабат…

Ҳеч нарсага ишончи қолмаган аёл дастлаб муаммонинг “uzlidep.uz сайтида ёритилишини ҳам истамаган эканлар: “Барибир фойдаси йўқ!”

Ваҳоланки, Президентимизнинг “Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги қарорида белгилаб қўйилганидек, махсус ҳисобварақ маблағларидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставка бўйи­ча ажратиб берилади. Шу ўринда қайд этиш жоизки, мазкур ҳужжатда мактабгача таълим тизимини, жумладан, мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар вужудга келишига хизмат қиладиган бир қанча вазифалар баён қилинган. Яратилаётган катта имкониятлардан руҳланиб, ишга киришган бундай инсонларнинг оёғидан тортиш яхшими?

Манба: “everyday.uz”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг ...

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...

Қорақалпоғистонлик йигит қабристонда севгилиси ва ўзини пичоқлади

Қонликўл туманида Ш. Кенгесбаев (1995 йилда туғилган) бошқага турмушга чиққан собиқ севгилиси Д.Коптлеува (1998) ва ўзини пичоқлади. Ҳодиса 1 март куни соат 19:30 ларда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400