Тошкентда йўлларини назорат қилиш учун иккита вертолёт сотиб олинади

ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади.

Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш учун вақтинча Мудофаа вазирлигининг вертолётидан фойдаланади, деб хабар қилди Sputnik.

“Мудофаа вазирлигининг бир дона вертолётидан вақтинча фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди. Келажакда ушбу мақсадда фойдаланиш учун иккита ихтисослаштирилган вертолёт сотиб олинади”, дейилган хабарда.

Вертолётнинг вазифаси йўллардаги вазиятни назорат қилишдир. Шунингдек, вертолёт ёрдамида йўллардаги тирбандликлар билан боғлиқ вазиятни чуқурроқ ўрганиш ва мониторинг қилиш мумкин бўлади.

“Бизда мавжуд фото ва видео қайд этиш тизими асосан чорраҳаларда ўрнатилган. Тепадан кузатиш имкони пайдо бўлса, биз вазиятни янада кенгроқ кўриш имконига эга бўлган бўлардик. Олинган маълумотлар асосида йўл инфраструктурасини ва белгилар тизимини ўзгаритиришимиз мумкин бўлади”, деди ИИББ бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов.

Шунингдек, А.Умархонов вертолётнинг биринчи парвози шу йилнинг 11 апрель кунига мўлжалланганини, лекин об-ҳаво шароити ва бошқа ташкилий масалалар бўйича кейинга қолдирилганини маълум қилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“шаҳарникидан қимматроқ сув ёз бошланиши билан ғойиб бўлади”

  "Мен Зангиота тумани Қумариқ маҳалласида истиқомат қиламан. Бу маҳалла шаҳарга яқин жойлашган бўлса ҳам, сув ва электрэнергия таъминоти жуда қийин. Сув учун тўловлар ...

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...