Ўзбекистонда Ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифасини бажараётгани йўқ

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифаларини бажараётгани йўқ. Унинг миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенглаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев маълум қилди. Ўтган жума куни вазирнинг жамоатчилик билан очиқ учрашувида «Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири концепцияси тақдим этилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Меҳнат вазири ишсизлик нафақаси сўраб деярли ҳеч ким мурожаат қилмаганини таъкидлади.

«Ишсизлик нафақаси сўраб ким мурожаат қилмоқда? Айтишим мумкинки, ҳеч ким. Чунки ишсизлик нафақаси функционал ёки иқтисодий вазнга эга эмас. Бу нима дегани? Бу вақтинчалик ишсизлик учун нафақа ёки суғурта. Бироқ ҳозирда олдинги иш ҳақининг 70 фоизини жуда кам ҳолатларда олишади, асосан энг кам иш ҳақининг бир баравари — 202730 сўм олишади. Бу пул учун деярли ҳеч ким бормайди. [Ишсизлик нафақаси] ўзининг иқтисодий вазифасини бажаргани йўқ», — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ишсизлик нафақаси миқдорини ҳозирда 577172 сўмни ташкил этувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) даражасига етказиш режалаштирилмоқда.

«Ҳозирда биз ишсизлик нафақасини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) даражасига етказмоқдамиз, тез орада у бизда таянч ҳисоб-китоб катталиги деб аталади. Биз одамларда қизиқиш бўлиши, давлат эса халқ олдидаги конституцион мажбуриятларини бажариши учун ушбу катталикка етказишни хоҳламоқдамиз, биз одамларни ишга жойлаштиришга мажбурмиз. Агар биз ишга жойлаштира олмасак, ишсизлик нафақасини тўлашга мажбур бўламиз. Иқтисодий ричаглар ишлаши учун нафақа миқдорини оширишимиз керак», — деди Шерзод Кудбиев.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400