«Нефтчи» бош мураббийи истеъфога чиқди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз аризасига кўра истеъфога чиқди.

Трибуна.уз сайтининг Клуб матбуот хизматига таяниб  ёзишича, «Нефтчи» қароргоҳида Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Севара Дехқонова йиғилиш ўтказган. Унда жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари таҳлил этилган. Шундан сўнг, Баҳром Ҳайдаров оилавий шароити туфайли, ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилган.

«Нефтчи» клубини вақтинчалик бошқариш Абдусамад Дўрмоновга топширилган. Унга Илҳом Зайлобидинов, Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов ёрдамчи қилиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» А Про-Лиганинг дастлабки 2 турида «Хоразм» (0:1) ва «Истиқлол» (2:3) клубларига ютқазган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...

Ўзбекистон жч-2022 саралаш ўйинида фаластинга ютқазди

Қуддус яқинидаги Ар-Ром шаҳрида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластин ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Осиё саралаш циклининг «D» гуруҳидан ўрин ...

Уефа грузия клубларини жазоламайди

УЕФА Грузия Футбол Федерациясига нисбатан интизомий иш очмайдиган бўлди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. 22 июнь куни Грузия чемпионатининг 19-туридан олдин «Торпедо» ...